01 April 2015
19:15 - Дунёнинг расмий ва норасмий энг қари одамлари оламдан ўтди

Машҳур Гиннес рекордлар китобига кўра, дунёнинг энг қари одами ҳисобланган япониялик аёл Мисао Окава бугун оламдан ўтди. У 1898 йили туғилган бўлиб, 5 март куни 117 ёшга кирган эди. Энди дунёнинг энг қари одами АҚШнинг Арканзас штатида яшовчи 116 ёшли аёл Гертруда Уивер ҳисобланади.

Ўзбекистонда эса дунёнинг энг қари одами деб Тўти Юсупова тан олинган. Паспортига кўра, 1880 йили туғилган бу аёл 1 июлда 135 ёшга тўлган бўларди. Аммо, онахон шу кунларда оламдан ўтди. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшаган онахоннинг бола-чақаларини сонини белгилаб бўлмаса ҳам керак. Аммо, муҳим бўлгани, унинг бахтли ҳаёт кечирганидир. Оллоҳ раҳмат айласин.