01 April 2015
08:43 - Тошкентда электростанция қурилади
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кредити ҳисобига янги электростанция қурилади. Янги объект қуввати 27 МВт га тенг бўлиб, у тўртта замонавий газтурбина мосламалари билан жиҳозланади. Янги технологияларнинг қўлланилиши натижасида яқинда жойлашган уй-жойларга шовқин ва тебраниш таъсири сезиларли даражада пасайиб, атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар миқдори камаяди.

Лойиҳанинг асосий мақсади – пойтахт аҳолисининг иссиқлик ва электроэнергияга бўлган эҳтиёжни барқарор таъминлаш, табиий ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш ва янги иш ўринларини яратишдир, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.