01 April 2015
08:10 - Меҳриддин Абдуллаев Республика йўл жамғармасига раҳбар бўлди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси раҳбари этиб тайинланди. У ушбу лавозимда ишлаб келган Жамол Шукуровнинг ўрнини эгаллаган.

46 яшар Меҳриддин Абдуллаев Молия вазирлигида 2012 йилдан бери Ҳудудий молия бош бошқармаси, Агросаноат комплекси молия бошқармаси ва Истеъмол бозори ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий ҳамда нарх орқали тартибга солиш бошқармалари фаолиятини назорат қиларди. Ёғли ишда эди, энди ундан ҳам ёғлиқроқ жoйга ўтди.

Бу лавозимда фаолият кўрсатган бир неча шахслар мультимиллонер бўлиб кетишган, дейди мухбиримиз. Бюджет маблағларини ўзлаштиришнинг энг зўр имкониятлар мазкур жамғармага берилган. Мамлакат ЯИМнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағ билан таъминланадиган мазкур жамғарма аслида йўлсозликда бирор ишни амалга оширмайди. Жамғрма раҳбарияти “Ўзавтойўл” концерни билан келишган ҳолда давлат маблағлрини ўзлаштиришади холос.