22 December 2014
07:25 - Ўзбекистондаги сайловларга 18 миллиондан кўпроқ сайловчи қатнашган эмиш, бўлиши мумкин эмас!

Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай анализсиз Марказий Сайлов Комиссияси берган маълумотларни эълон қилдилар. Нимамиш, рўйхатларга киритилган 20 млн 789 минг 572 сайловчидан 18 миллиондан ортиғи сайловда қатнашганмиш. Қаранг, аниқ рақам келтирмасдан, 18 миллиондан кўп одам сайловга келгани айтилади. Ваҳолангки, соат 17 да 16 млн 299 минг 24 сайловчи овоз бергани ўта “аниқлик” билан кўрсатилган эди. Аслида, бу рақамларнинг ҳаммаси осмондан олинганини ақли расо одамлар жуда яхши тушунишади.

Бундан бир неча кун аввал Россия идораларининг расмий хабарларига асосланиб, бу мамлакатда расман рўйхатдан ўтиб ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони 2.5 млн атрофида эканлигини “Ҳаракат” Агентлиги ҳам билдирган эди. Нолегал ишлаётганларнинг сони бундан қолишмаслиги, ҳозир Қозоғистон, Туркия ва бошқа малакатларда юз минглаб меҳнат муҳожирларимиз борлигини ҳисобга олсак, 20 млн 789 минг 572 сайловчидан 18 миллиондан ортиғи сайловда қатнашгани мутлақо ёлғондир.

Шу фактнинг ўзиёқ ҳозир сайланадиган Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар қонуний бўлолмаcлигини билдиради.