22 December 2014
00:37 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Сиёсат об-ҳавосида Ўзбекистон совуқ давлат

Инсон совуқ қотса ва қорни очса исинишга ва қорнини тўйдиришга харакат қилади, айниқса Ўзбекларда бу икки муаммо асосийси бўлиб турибди, лекин ўзбеклар хали хам ёш боладек яшашмоқда!

Об-ҳаво совуб кетса «ҳа, бу об-ҳаво, бунга чидаш керак, об-ҳаво худодан, биз буни ўзгартиролмаймиз» деб чидаймиз ва иссиқ кийинишга тушамиз, кимнидир иссиқ кийими бор, кимдадир йўқ!

Лекин давлатдаги об-ҳавони, сиёсатдаги об-ҳавони бемаълол ўзгартирсак бўладику?! Уларни худо деб билиб олмадикми?!

Ҳа, ёш бола ҳам биладики Ўзбекистонда ҳаво жуда совуқ! Жуда! Халқни совуқ қотишга ва оч қолишга мажбур қилаётган ўша «бошқарувчилар»ни ўрнига ўтириб ҳавони иситмоқчи бўлсак буни нимаси жиноят?!

Ёшлар, яъни бизнинг келажакларимиз, ўз давлатини совуқлигини билиб бошқа иссиқ юртларга мардикорлик қилгани кетишяпти! Лекин нега шу ерни, ватанимизни ўзини иситишни ўйлашмаяпти?! Сабабини ҳамма билади! Бизда ўқитиш тизимлари расво, ишлар расво, билим расво, фалсафага тушунмаса ҳам майли, лекин ўзи туғилган совуқ давлатни иситишни ўйламаса бу фалокат!

Ёшларимизни ярмидан кўпи аҳмоқ, қолгани эса қўрқади!

Катталарни ярмидан кўпи қўрқади, қолганлари эса аҳмоқ!

Ёшлар катталар, миллион миллион халқ совуқликдан очликдан чет юртларга, иссиқ юртларга кетишмоқда!

Лекин нега давлатни, ўзимизни давлатни иситишни ўйламаяпмиз?!

Совуқ бошқарувчилар ва уларни деб музлаб қолган давлатни ўйлаб, ҳаммасини жойидан бўшатиб, ўзимиз уни иситсакчи?!

Ҳа бу абсурд! Биз ўзимизни ўйлаймиз! Биз ўзимиз иссиқ кийиниб олиб «давлатимиз об-ҳавоси ўзи шундай, совуқ бўлиши худодан, биз уни ўзгартиролмаймиз» деб ўтирамиз! Давлатимизни, халқни об-ҳавосини ўзгартириб ўтирган инсон ҳеч қанақасига худо эмас!У ҳам инсон! Музлаб қолган, оч қолган миллион халқ бор! Ҳа, у Ўзбеклар!

Биз уларни худо деб билиб олганмиз! Музлатсанг ҳам ўлдирсанг ҳам розимиз деганмиз! Яна бизларни чўчқа дейишса хафа бўламиз!

Ақлимиз бўлганда музлаб ўтирмасдик! Ақлимиз бўлганда иссиқ юртларга қўрқиб қочиб кетмасдик! Ақлимиз бўлганда шартта бориб ҳаммасини кунини кўрсатардик! Қани ақлимиз?!

Бошқарувчи битта! Ёрдамчилари мингтадур! Биз эса миллионтамизку?! Музлаб қолган халқ бирлашиб «Ҳой, лаънати, биз музлашни хоҳламаймиз, биз ҳам қолганларга ўхшаб иссиқ давлатда яшашни хоҳлаймиз» десак ўлдириб қўйишадими?! Шу холосми? Шундоқ хам музлаб ўляпмизку?! Бизни болаларимиз ҳам шу совуқ давлатда яшайдими?! Ёки иссиқ ерларга қочиб кетадими?!

Ота-она танланмайди! Қариндошлар танлаймайди! Ватан ҳам танланмайдику?! Бизни давлат совуқ, ўзимиз иссиқ кийиниб олиб қачонгача қисиб юрамиз?! Нега иссиқ кийинишимиз керак?! Нега давлатни об-хавосини ўзгартириб қўя қолмаймиз?!...

Дилмурод Иссиқ
17 декабрь 2014 йил