21 November 2014
20:41 - Сурхондарёда ҳоким ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тожимурод Мамараимов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ҳали ўтмагани ва унинг ишида Президент Ислом Карим иштирок этмагани боис, бу тайинлов расмий характерга эга эмас.

Маълум бўлишича, ўтган йилнинг 19 декабрида тайинланган Эшдавлат Жўраев вилоятда пахта режаси бажарилмагани учун ишдан бўшатилган. Аммо ҳозирча уни бўшатиш тўғрисида президент фармони чиққани йўқ.