21 November 2014
17:46 - “Дуо қилсам онам қайтиб келадими” деган 9 ёшли турк қиз ҳаммани йиғлатди

Кеча Туркиянинг Бурса вилоятидаги жомелардан бирида пешин намозидан кейин 30 ёшли Ойша Баққолниннг жанозаси ўқилди. Шу ердаги меҳмонхонада бошқарувчи бўлиб ишлаган Ойша Баққол бир неча кун аввал Измирда ўтказилган туристик конференциясида иштирок этаётган кунлари ўзининг ҳеч қандай айби бўлмаган автоҳалокат натижасида оламда ўтган экан.

Жанозадан олдин ҳамма ҳурмат қиладиган аёлни хотирлаш каби бир маросим ҳам ўтказилибди. Ойшанинг 9 ёшли қизи Дуру онасининг расмига гул қўяр экан, жаноза ўқиши керак бўлган домла “Қани қизим, сен ҳам онанг учун дуо қил” дебди. Қизнинг жавоби ҳаммани йиғлатди дейилади “Миллиёт” газетасининг хабарида.

Қиз шундай дебди: “Дуо қилсам онам қайтиб келадими?”

Ҳамма нарса Оллоҳдан деймиз. Шундай экан, авваломбор бошқа савол туғилиши керак: Нима учун Оллоҳ шундай ширин қизалоқни онасидан айирди?