01 November 2014
16:25 - ИШИД болаларни ҳам қатл этишга бошлади
ИШИДчи террористлар 3 нафар кичик ёшдаги боланинг калласини кесиб қатл этдилар. Сабаби – болалар Оллоҳга куфр этганмиш, дейилади Туркияда чиқадиган Миллиёт газетасининг хабарида.

Суриянинг Ракка шаҳридаги юзлаб одамлар тўпланган майдонда ўтказилган калла кесиш маросими террористларнинг ўзи тарқатган видеода кўрсатилган. ИШИДчилар ҳар болани алоҳида майдонга олиб чиқиб, аввал “шариат маҳкамаси” тарафидан чиқарилган калла кесиш ҳукмини мегафон орқали ўқиб эшиттиришибди, кейин бошларини кундага қўйиб, қилич билан каллаларини кесишибди.

Ҳар бир боланинг боши бошқа-бошқа жаллод тарафидан ва бошқа-бошқа қилич билан кесилгани ҳам хабарда алоҳида айтилади. ИШИДчилар шу йўл билан етралича жаллодлари ва қиличлари борлигини кўрсатишгандир.