01 November 2014
07:37 - Кечагина ўткан кунларимиз: Шавкат Рўзимуродов - “Толиб ака Шовруқнинг руҳига хиёнат қилмасин” (“Ҳаракат” сайтида 2008 йил 3 март куни эълон қилинган хабар)

“Мен интернет тармоғида Толиб ака Ёқубовнинг бир бўҳтон тарқатганини кеч билдим. Англашимча, Толиб ака иним Шовруқ Рўзимуродовга ёрдам бериш баҳонасида Абдураҳим Пўлат ва Васила Иноят унинг хонадонига етказилиши керак бўлган ёрдам пулини бермай юрганини ёзибди. Аслида бу ҳақда гап қўзғамоқчи эмасдим, аммо Шовруқнинг руҳи олдида беайб одамларга нисбатан туҳмат қилинганига чидай олмадим ва шуни маълум қиламанки, унинг оиласига сафдошлари томонидан кўрсатилаётган маблағнинг вақтида етиб келаётганига кафилман. Мустабид тузумнинг қурбони бўлган инимнинг руҳи Толиб акадан рози бўлсин”.

Албатта, бу каби оғир, айни пайтда ҳақиқат бўлган гапларни чоп этиш жўн иш эмас. Мухолифатимизнинг дарғаларидан бири бўлган Толиб Ёқубнинг сафдошларига туҳмат қилиш даражасида тубан кетганини эътироф этиш-да ўнғайсиз. Аммо Толиб аканинг забун ҳоли нечоғли аянчли бўлмасин, ҳақиқат юзага чиқиши керак. Шубҳасиз, ҳақиқатпарвар Шовруқ ҳам шуни истаган бўларди.

* * * * * *

Таҳририятдан: 6 йил аввалги хабарни бугун "Кечагина ўткан кунларимиз" рукни остида қайта беришдан мақсад - ҳамма ҳаромийларни огоҳлантириш: Ҳаромийлик ҳеч қачон унутилмайди. Акс ҳолда, миллат қайтадан миллат бўлолмайди.