01 November 2014
20:12 - Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида НАТО билан алоқаларни энг юқори даражага олиб чиққан ягона давлат
НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида бу альянснинг Қозоғистон билан “Ҳамкорлик бўйича махсус режа” доирасидаги ишларнинг 3-чи босқичи қандай бажарилаётгани муҳокама қилинди, деб хабар беради Казинформ агентлиги.

Йиғилишга раислик қилган НАТОнинг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Жеймс Аппатурай Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида НАТО билан алоқаларни бу даражага олиб чиққан ягона давлат эканлигини алоҳида урғулабди.

“Ҳамкорлик бўйича махсус режа”ни амалга ошириш бўйича Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Халқаро Ҳамкорлик Департаменти бошлиғи полковник Адил Беков ҳисобот берган, тарафлар Қозоғистон Қуролли кучларининг тинчлик яратувчилик потенциалини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш кераклигини айтишган.

Эслатиб ўтиш керакии, Қозоғистон бир маҳаллар Ислом Каримнинг таклифи билан яратилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) ҳам аъзоси. Айни замонда, НАТО билан ҳам алоқаларни ривожлантирмоқда.

Ислом Карим эса, КХШТда аъзоликни тўхтатиб қўйди, аммо НАТОга ҳам яқинлик кўрсатаётгани йўқ. У глобалашшув даврида яккамоховликдан фойда йўқлигини ҳам тушунмайди.