24 October 2014
22:21 - Ислом Карим Ашхабодга орден кўтариб кетди
Ўзбекистон президенти Ислом Карим Ашхабод сафари олдидан “Туркманистон Президенти Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовни 1994 йилда таъсис этилган “Мустақиллик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармоннни имзолаб, уни ўзи билан олиб кетган. Бу ҳақда хабар қилган оммавий ахборот воситалари туркман раҳбарининг орденга муносиблигига урғу беришмоқда. Кўриниб турибдики, орденга жавобан Туркманбоши-2 ҳам Ислом Каримни орден билан қайтаради.

Президент Ислом Каримнинг фармонида: “Ўзбек ҳамда туркман халқлари ўртасидаги ҳар томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, тинчликни таъминлаш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Туркманистон Президенти Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедов “Мустақиллик” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади.