24 October 2014
21:02 - Жиззахда беш оёқли қўзочоқ туғилди, одамлар буни қиёматдан дарак дейишмоқда

Россияда минглаб мардикорларимиз тирикчилик важидан ўлаётгани, бир тўда қирғиз фашистларининг ўзбеклар устидан амалга оширган геноциди, миллатнинг подага айланиб бораётгани диққатини тортмаган ўзбеклар туғилган беш оёқли қўзичоқ воқеасини шов-шув қилиб юборди. Маълум бўлишича, Жиззахнинг қайсидир қишлоғида туғилган қўзичоқнинг тумшуғи қуённинг тумшуғига ўхшаши, пешонасида жуни йўқлиги ва жонивор икки жинсли эканлиги одамларни ҳайратлантирмоқда. Кишилар бу воқеани қиёматнинг яқинлиги билан бошлашга уриняпти.

Аслида эса миллат сифатини йўқотиб, аллақачон қиёматга дохил бўлган ўзбеклар тезрoқ кўзини очиши, мамлакатни ҳар тарафлама таназзулдан қутқаришга уриниши лозим. Аксинча, беш оёқли қўзичоқ ҳеч нима бўлмай қолади, дейди мухбиримиз.