01 May 2007
03:00 -
21:00 - Президент энди чет эллик корхона раҳбарларини ҳам қабул қилмоқда - Умида Ниёзова 7 йилга кесилди 16:30 - Каримовнинг куни чет эллик вазирлар билан учрашувларга қолган 15:00 - Умида Ниёзова устидан ма

21:00 - Президент энди чет эллик корхона раҳбарларини ҳам қабул қилмоқда
Ислом Каримов бугун Оқсаройда General Motors-DAEWOO Auto and Technology (GMDAT) компанияси президенти Майкл Грималдини қабул қилди. Учрашув чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги автомабил заводи билан алоқалари, машинасозлик хусусида сўз борди, деб ёзади маҳаллий матбуот. Мазкур компания корпорация шаклида иш юритиб, Корея Республикасининг DAEWOO Motors компаниясини заводларини сотиб олган. Энди ажнабий вазирлар қолиб корхона раҳбарларини ҳам қабул қилишга бошлаган Каримов ўзбек автомабисозлигини улуғламоқда.
Рақамларга кўра шу пайтга қадар ҳар йили Ўзбекистон заводлари ички бозорга 60 минг, ташқи бозорга эса 80 атомабиль сотади. Аммо, қизиғи, оддий Нексия автомабили Алматидаги салонда 6 400 АҚШ доллари, Москвада 7 500, Бакуда эса 6 500 АҚШ доллари бўлган ҳолда мамлакатимиз бозорларида 13 000 АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур нархда автомабил сотиш учун автомабилларга нисбатан божхона тўловлари 200 фоиз қилиб белигаланган. Масалан, нархи 10 000 АҚШ доллари бўлган хорижий автомабилни мамлакатга олиб кириш 28 000 – 30 000 АҚШ долларига тушади.
Умида Ниёзова 7 йилга кесилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси Рустамов раислигида ўтган маҳкама журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзовани етти йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукмини ўқиди. Кеча бошланган маҳкаманинг икки кунда ниҳоясига етишидан кўзланган мақсад суд биноси атрофига йиғилаётган кузатувчилар сонининг кўпайиб боргани билан изоҳланмоқда. Прокурор саккиз йил қамоқ сўраганди.
16:30 - Каримовнинг куни чет эллик вазирлар билан учрашувларга қолган
Ҳукуматнинг расмий хабар агентликлари кеча президент Каримов Хитойнинг Тараққиёт ва Ислоҳот ишлари комитетининг раиси Ма Кайнини қабул қилганини билдирдилар. Халқаро изоляция туфайли, Ўзбекистондек давлатнинг биринчи даражали раҳбари бошқа мамлакатларнинг иккинчи ва учинчи даражали вакллари билан учрашиб юришга мажбур бўлаётганидан мавжуд режимнинг ўзи ҳам роҳатсиз. Бу аҳволни бироз бўлса ҳам ясатиб кўрсатиш учун бўлса керак, расмий хабарларда Хитойнинг БМТ Хавфсизлик Кнгашининг аъзоси, буюк давлат эканлигига урғу берилган.
15:00 - Умида Ниёзова устидан маҳкама бошланди
Тошкентда мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзова устидан узоқ кутилган маҳкама жараёни (кеча) бошланган. Ўзбекистон расмийлари 32 ёшли Умида Ниёзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айблашмоқда.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу маҳкама ишининг сиёсий эканини айтиб, Умида Ниёзовани дарҳол озод этишга чақирганлар. Ўтган ҳафта бошланиши кутилган жараённи кузатиш учун Сирғали туман маҳкамасига борган элликка яқин хорижлик дипломатлар ва кузатувчиларга маҳкаманинг қолдирилгани айтилган, аммо сабаблари тушунтирилмаган.
Умида Ниёзованинг яқинларига кура, 30 апрель куни маҳкама жараёни бошланиши ҳақида аввалдан эълон қилинмаган ва улар энг сўнгги дақиқаларда хабар топишган. Маҳкама жараёнини кузатишга борган журналистларнинг ичкарига киришларига рухсат этилмаган. Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиласи Андреа Берг маҳкама мажлисига киритилган.
Умида Ниёзованинг маҳкамаси белгиланган зал жуда тор бўлган ва у ҳам милиция ходимлари билан тўла бўлган. Умида яқинларидан бирининг Би-би-сига айтишича, маҳкаманинг биринчи куни сўз олган Умида Ниёзова аксилҳукумат мазмунидаги материалларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган. У ўзининг қўл компютеридан ашёвий далил сифатида мусодара этилган материал ва маълумотларнинг интернетдан олингани ва эркин тарқатилаётган ахборот эканини айтган. http://www.bbc.co.uk/uzbek/news