10 June 2010
03:35 -
Ўзбекча хабар: Хитой ва Ўзбекистон раҳбарлари қўшма матбуот конференциси ўтказишган, Хитой раҳбари оғзини очмаган
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги бугун Тошкентга келган ХХР раиси Ху Цзинтао Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан бирга матбуот конференциси ўтказганини бир соатча аввал фақат рус тилида хабар қилди. Хабарда фақатгина Ислом Каримнинг шу матбуот конференциясида қилган, баландпарвоз ва қуруқ гаплардан иборат нутқи бор. Хитойлик меҳмон нима деди, журналистлар нималарни сўрадилар, қандай жавоб олдилар? Бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Нима ҳам қилардик, Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи шу.