10 June 2010
03:13 - Қўқонлик “Эзгулик”чи президентнинг эътиборини ўз жонига қасд қилиш билан қаратмоқчи
Бугун Қўқон шаҳар Алишер Навоий мавзеси 67-уй 42-хонадонда яшовчи байналмилал жангчи (у Афғонистонда бир қўлидан айрилган), Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қўқон шаҳар бўлими фаоли Одилжон Юсупов президент Ислом Каримга мактуб йўллаб, ўз уйи масаласида фарғоналик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари адолатли қарорга келмаса ўз жонига қасд қилишини билдирибди.

Мактубда: “Биз Сизнинг сайловчиларингиз ҳисобланамиз, Сизнинг давлат бошқарувингиз, ҳуқуқий ислоҳотларингизни қўллаб-қувватлаб келганмиз, Қўқон шаҳар маҳаллий суд органлари мавжуд қонунларни қўпол равишда бузиши оқибатида оиламиз жабр кўрмоқда. Уйимизни Қодирова Одина ва Мелиқўзиева Иқбол фирибгарлик билан тортиб олди, судлар жиноятни қонунлаштирмоқда” дейилади.

Бир қатор ҳуқуқий йўлларни синаб кўргач, ноиложликда қолган эзгуликчи ҳасратим Президентга етиб борар, адолат қарор топар, деб умид қилмоқда. Аммо, ҳақиқат шундан иборатки, мавжуд режим битта ҳуқуқ ҳимоячиси, айниқса “Эзгулик”чидан қутулса, фақат хурсанд бўлади. Шу сабабдан, “Эзгулик” жамияти Одилжон Юсуповни ҳуқуқий йўллар билан курашни давом эттиришга чақирмоқда.