11 April 2010
03:36 - Қирғиз ва поляк халқалари бошига тушган кулфатдан Ўзбекистонда ер қимирлади, ўзбек ҳукумати эса йўқ
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда ер ости силкиниши бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Уларга кўра, водийда Рихтер шкаласи бўйича 4 балл, пойтахтда 2 баллик ер қимирлаши бўлди. Буни одамлар сезгани ҳам йўқ. Аммо, рухсат берилган бошқа мавзу топилмаганидан бўлса керак, маҳаллий хабарчилар бу табиат ҳодисасига катта эътибор бермоқдалар.

Бутун дунёни ларзага солаётган воқеалар борасида эса ҳали ҳам бирор гап йўқ. Ер силкиниши марказининг Қирғизистон билан чегара зонасида қайд қилинаётганини таъкидланмоқда, лекин бу қўшни мамлакатда бўлган воқеалар ҳақида журналистлар мум тишлаган. Гўё қўшнимизда ҳукумат алмашмади, Бишкекдаги тартибсизликларда 75 киши нобуд бўлмади. Польша президентининг учоғи ҳалокатга учраб 100 га яқин киши нобуд бўлмади.