09 April 2010
14:35 - Қирғизистон президенти руслар ёрдамида йиқитилдими, деган савол ўзбекларга учун ҳам муҳим
Оммавий ахборот воситаларида Қирғизистон воқеалари ва уларда Россиянинг роли кенг ёритилмоқда. Улардаги асосий фикр – қирғиз мухолифати русларнинг ёрдамида президент Бақиевнинг Бишкекдан қочишига ва унинг ҳукуматини истеъфога кетишига эришди.

“Ҳаракат” сайтининг мухбирлари “Бишкекда янги ҳукумат қурган мухолифатчилар Москванинг ўйинчоғи бўлганлари албатта юзага чиқишини тушунмасликлари мумкин эмас”, демак, улар кейинчалик Кремлнинг қўғирчоқлари сифатида шарманда бўлишдан қўрқиб, Россия билан бу масалада ҳамкорлик қилишмайди, деган тезисни ҳимоя қилишди.

Аммо, gazeta.ru сайтининг Россия бош вазири матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб берган хабарига кўра, кеча Владимир Путин Қирғизистонда ўзини ҳукумат раҳбари деб эълон қилган Роза Отумбаева билан телефон қилиб, у билан суҳбатлашган. Очиғини айтса, Путин Роза Отумбаевани Қирғизистоннинг қонуний раҳбари сифатида тан олганини намойишкорона кўрсатган.

Собиқ КГБчи Путин учун бу каби ишлар янгилик эмас. Масалан, у 5 йил аввал Виктор Януковични ҳали сайлов натижалари эълон қилмасдан олдин Украина президенти бўлиши билан табриклаб кулгига қолганди.

Хўш, Роза Отумбоева ўзини хоинлик айбномаларидан қандай оқламоқчи? Украина президенти бўлиш учун Путиннинг тагига ҳам ётишга (табиий, сиёсий маънода) тайёр бўлган зарғалдоқчи Юлия Тимошенко бу лолачи аёлга ўрнак бўлмоқдами?

Бу каби саволларнинг жавоби фақат қирғизларни эмас, қўшниларни ҳам қизиқтиради. Чунки, Россия Қирғизистондаги номенклатура мухолифати ёрдамида Марказий Осиёдаги ролини оширишга эришса, биз ўзбеклар бунга бефарқ қололмаймиз.