09 April 2010
03:16 -
Журналист Хайрулла Ҳамидовнинг жиноят иши бўйича шериклари алоҳида суд қилинмоқда
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг судья Шукур Иноғомов раислик қилаётган маҳкамада диний радикал оқимга мансубликда айбланиб, ҳибсга олинган 39 нафар диндорнинг 27 кишилик гуруҳи устидан суд жараёни бошланди.
Орасида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳам бўлган 12 кишилик гуруҳ эса маҳкамага келтирилмади. Судланувчиларнинг қариндошларига кўра, уларнинг ишида процессуал камчиликлар бўлиб, қўшимча терговга қайтарилган, улар ҳам кейинги суд мажлисларига олиб келинса керак.
Бугунги суд мажлисида судланувчиларнинг шахси аниқланиб, айблов хулосаси ўқиб эшиттирилгач, эртагача танаффус эълон қилди.