17 August 2009
11:40 -
Афғонистон президенти телебахсларда иштирок этди, бизнинг Ислом Каримга ўрнак бўлсин

Ўтган ойдаги телебахсларда иштирок этмаган Ҳамид Карзай қаттиқ танқид қилинган эди. Демак, Афғонистонда танқиднинг кучи ҳам бор.
Афғонистондаги вазият ҳаммага маълум. Мамлакат қонли уруш ичида. Шундай бўлса ҳам президент сайлови етарлича демократик руҳда ўтказилмоқда.
Қўшнимиз билан солиштириб, Ўзбекистонда демократик жараёнлар нақадар орқада эканлигини кўриш мумкин. Мустақиллик йилларида ўтказилган президент сайловларининг биронтасида Ислом Карим телебхс уюштиришга журъат этолмади. Демократик жараёнлар ҳеч олдинга кетмаётгани сабабли мамлакатимизнинг иқтисодий аҳволи ҳам ночор аҳволда. Яқинда Афғонистон ҳам биздан олдинга чиқиб кетса, ҳайрон бўлмаслик керак.