04 June 2009
10:29 -
Атлантик океан устида ғойиб бўлган учоқнинг парчалари топилди
Франциянинг Air France ширкатига оид А-330 учоғи тушиб кетган жойнинг координатлари маълум бўлгач, Бразилия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолетлари ўша ҳудудда текшириш ва қидириш ишларини бошлаб юбордилар. Сув устида ёғли доғларнинг катталиги, учоқда портлаш ва ёнғин бўлмаганини кўсатади, деди Бразилия Мудофаа вазири Нелсон Жобим. Дунё хабар органлари Бразилия Мудофаа вазирининг қуйидаги сўзларини ҳам келтирмоқдалао: “Учоқнинг баъзи парчалари топилган ва уларнинг сув остидан 4 июнда кўтарилиши ва Франциялик экспертларига топширилиши кутилмоқда.” Учоқ парчалари бор жойнинг атрофида на тирик на ўлик пассажирлар топилмаган.