01 June 2009
21:13 - ЕИ Жанубий Осетияда ўтказилган парламент сайловларини ноқонуний деб баҳолади
Европа Иттифоқида раислик қилувчи Чехия бу Иттифоқ номидан баёнот қилиб, ўтган йил август ойидаги Гуржистон-Россия урушидан кейин мустақиллик эълон қилган Жанубий Осетияда ўтказилган парламент сайловларини ноқонуний деб баҳолади ва Гуржистоннинг ҳудудий бутунлигини қўллаб-қувватлади.

Маълумки, Жанубий Осетия СССР парчаланиб кетган вақтдан бери Россия томонидан феълан босиб олинган ва ҳозир Россия Федерациясининг бир қисми бўлиб қолган.