31 May 2009
16:00 - Хитой Далай-Ламанинг Даниядаги учрашувларига норозилик билдирди
Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлигиниг расмий вакили Цинь Ган шанба куни Далай-Ламанинг Даниядаги мулоқотлари, яъни, унинг Дания бош вазири Ларс Лекке Расмуссен ва ташқи ишлар вазири Перь Стига Моллер билан учрашувларига “кескин норозилик” билдиришини эълон қилди.

Цинь Ганга кўра, Тибет автоном районига таълуқли масалалар Ҳитойнинг ички иши бўлиб, Хитой давлати “Далай-Ламанинг ихтилоф солишга асосланган фаолиятига, шу жумладан, унинг чет эллик сиёсий лидерлар билан олиб бораётган ҳар қандай музокараларига кескин норозилик билдиради”, дейилади “Синьхуа”нинг хабарида. // gazeta.ru