31 May 2009
13:50 - Покистон армияси Вазиристонда ҳам ҳужумга ўтди, ўзбек фанатикларининг ҳам пайтавсига қурт тушган бўлса керак
Кеча Покистон қўшинлари Сват водийсида Толибон жангариларини йўқ қилгани хабар қилинганди. Бугун Жанубий Вазиристонда ҳам жангариларга ҳужум уюштирган Покистон қўшинлари Толибоннинг 40 одамини ўлдиргани маълум бўлди. Reutеrs агентлигининг хабарида бошқа тафсилотлар йўқ бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, сўнги йилларда шу минтақада жойлашиб олган Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳам яқин орада қочгани жой тополмай қолади. Ироқда ислом жангариларини йўқ қилишга эришган АҚШ энди бутун кучини Покистон ва Афғонистонга ташлагани кўриниб турибди. Покистон армиясининг ғалабалари орқасида АҚШ турганини исбот талаб қилмайдиган фактдир.

Покистонда бўлаётган воқеалар Ўзбекистонлик Ислом фанатикларини ҳам ўйлантириб қўйиши шубҳасиз. Тоҳир Йўлдошнинг кучига ишониб юрган Обидхон Қори, 53-54 лақабли Салой Мадамин, ақлсизликлари туфайли уларга қўшилиб олиб ўзбек демокраларига қарши чиқишга бошлаган собиқ бирликчилар, ҳозирги ҳузбутаҳрирчилар Исмоил Дадажон, Бахром Ҳамроларнинг пайтавасига қурт тушиб қолган бўлса ҳайрон бўлмаслик керак.