06 January 2008
04:00 -
23:30 - Гуржистонда президент сайлови натижалари бугун аниқ бўлмайди 22:30 - Ўзбекларнинг “ҳашоратга” айланишида шоир Дадахон Ҳасаннинг ҳам ҳиссаси борлиги ҳақида 13:00 - Кеча Гуржистонда ўтказилган президе

23:30 - Гуржистонда президент сайлови натижалари бугун аниқ бўлмайди
Марказий Сайлов Комиссиясининг бугун кечқурун берган маълумотларига қараганда, мамлакат бўйича 3512 сайлов участкаси бор. Шу пайтгача мингдан сал ишиқроқ участкалар бўйича натижалар маълум. Уларга кўра, Михаил Саакашвили 50.13% , мухолифат лидери Леван Гачечиладзе - 25.08% овоз олган.
Бироз олдин Саакашвилига берилган овозлар фоизи 50 дан ҳам тушганди. Демак, Гуржистонда ҳокимият ва мухолифат ўртасида қаттиқ жанг кетмоқда. Агар биринчи турдаёқ Саакашвили 50% плюс 1 овоз ололмаса, бу икки номзод иштирокида 2 ҳафтадан кейин иккинчи тур сайлови бўлади.
Халқаро кузатувчилар сайлов умуман олганда демократик стандартларга мос бўлиб ўтганини гапирмоқдалар.
22:30 - Ўзбекларнинг “ҳашоратга” айланишида шоир Дадахон Ҳасаннинг ҳам ҳиссаси борлиги ҳақида
Бугун сайтимизга Hojibobo (электрон адреси - h023kenabz@gmail.com) исмли номаълум кишидан шоир Дадахон Ҳасанга оидлиги айтилган қуйидаги тўртлик келиб тушди:
Бу жумбоқ саволга жавоб берингиз,
Магар маймун эрса асли наслимиз.
Неча минг асрлар ўтиб орадан,
Не учун ҳашарот бўлиб қолдик биз.
Бу сатрлар муаллифи ростдан ҳам Дадахон Ҳасанми ёки йўқми, бизга маълум эмас. Аммо, миллатимизни ҳашоратларга тенглаштришни тўғри деб билмаймиз. Тўғри, миллат ночор аҳволда экан, ўзбек зиёлилари бунинг сабабларини излашлари керак. Келинг, биз ҳам шундай қилайлик.
Ўзбек халқининг букилган қаддини ростлаш учун майдонга чиққан “Бирлик” халқ ҳаракатнинг 1989 йил 8 октябрь куни бўлиб ўтган “бўлиниш мажлиси” видеотасмаларга туширилган. Миллатимизнинг бугунги аҳволини тушуниш учун ўша тасмаларни кўриш лозим.
У тасмаларда ўзбек халқининг фарзандлари ўз ҳақларини талаб қилиб, хусусан, ўзбек тилига давлат тили мақомини беришни талаб қилиб ўтказган муҳташам митинларини кўрасиз. Милиционерлар уриб, юзларини қонатган мўйсафид бир чолнинг: “Мен Берлинни олганман, ўлимдан қўрқмайман, аммо ўлимимдан олдин, тилимизни олишни истайман” деган сўзларини эшитиб йиғлайсиз. Бу митинглар Дадахон Ҳасаннинг “Қўшил бизнинг сафларга - эй, майли кетса жон энди” деган сўзларини ҳам ўз ичига олган гўзал қўшиқлари остида бўлаётганини кўриб, шундай миллат эканлигимиздан фахрланасиз.
Ўша видеофильмдаги бу кадрлар ёнида “Бирлик”нинг айнан ўша кунлари ўтказилган “бўлиниш мажлисидан” кадрлар ҳам бор. У ерда “Митинг – бу кўча чангитишдир. Абдураҳим Пўлатов митинглар ўтказиб халқимизни қонга олиб кетмоқда, Каримов билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти” деб “Бирлик”ни бўлган бўлғуси 53-54-чиларнинг нутқлари бор. Миллатнинг муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаган ва Каримов ҳукуматининг хизматкорлигини қилишга бел боғлаган миллат хоинлари ичида Дадахон Ҳасан ҳам борлигини кўриб ёқангизни ушлайсиз.
Бир томондан одамларни “жон кетса ҳам майдонга чиқишга” чорлаб, айни замонда, майдонга чиқишни “кўча чангитиш” деганлар билан бирга бўлувчи Дадахон Ҳасан каби зиёлилари бор халқ “ҳашоратга” айланиши мутлақо табиий эмасми? Табиий.
Миллат ўзини шундай “зиёлилардан” тозалай олсагина миллат бўлади. Бу ҳам табиий.
13:00 - Кеча Гуржистонда ўтказилган президент сайловининг илк натижалари Михаил Саакашвили фойдасига
Бу мамлакат Марказий Сайлов Комиссиясининг билдиришича, шу соатга қадар бутун сайлов участкаларининг тахминан 10 фоизидан келган натижаларга кўра, Михаил Саакашвили салкам 60 фоиз овоз билан олдинда кетмоқда. Бирлашган мухолифатнинг номзоди Леван Гачечиладзе 20 фоиздан бир оз кўпроқ овоз олган. Бошқа номзодлар улардан жуда ҳам орқадалар.
12:00 - АҚШда президентлик учун бошланғич сайловлар
АҚШда бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайлови кампаниясининг номзодларни саралаш босқичи бошланди. Бу босқичда ўзларини ўзлари номзод қилиб кўрсатган 2 асосий партиянинг (Республикачи ва Демократлар партиясининг) вакиллари ўз рейтингларини анқилаш ва ўз партияларининг расмий номзоди бўлиш учун етарлича тарафдорлари борлигини кўрсатишга ҳаракат қиладилар.
Саралаш босқичи кокус ёки праймериз шаклида ўтказилади.
Кокус – партия фаолларининг мажлиси бўлиб, унинг қатнашчилари очиқча қўл кўтариш йўли билан у ёки бу номзодга овоз берадилар.
Праймеризда партиянинг тарафдорлари рўйхатига аввалдан ёзилан одамлар бюллетенлар воситасида ўзлари истаган номзодга овоз берадилар.
Ўзоқ йиллардан бери давом этаётган анъанага кўра, саралаш босқичи 3 январь куни Айова штатида ўтказилган кокуслардан бошланди. Бу штатнинг турли минтақаларида ўтказилган Демократик партиянинг кокусларида иштирок этганларнинг 37 фоизи қора танли номзод, 2004 йилда Иллинойс штатидан сенатор бўлиб сайланган Барак Обама учун овоз берди, иккинчи ўринда - собиқ сенатор Жон Эдвардс (29,8 фоиз овоз олган), учинчи ўринда эса, ҳамма биринчи ўринни олади деб тахмин қилган Нью-Йорк штатидан сенатор - Хиллари Клинтон (29,4 фоиз овоз).
Республикачилар ичида биринчи ўрин 38 фоиз овоз олган Арканзас штатининг собиқ губернатори Майк Хакабига тегди. Иккинчи ўринда – Массачусет штатининг собиқ губернатори Митт Ромней.
Сайлов кампаниясининг кейинги босқичларида шу 5 номзод (3 киши демократлардан, 2 киши республикачилардан) асосий роль ўйнашлари муваффақ. Лекин, 8 январь куни Нью-Хемпшир штатида бўладиган праймериз демократлар учун бошқачароқ натижалар бериши мумкин. Бу ерда, кўпчилик сўровнома натижаларига кўра, Хиллари Клинтон Баррак Обамадан тахминан бир фоизча кўпроқ овоз олса керак.
Американинг тарихидан маълумки, Айова ва Нью-Хемпширдаги кокус ва праймеризда мамлакатнинг бўлажак президенти ҳар доим ҳам биринчи ўринни олавермаган. Лекин, бу икки штатда биринчи ўринни эгаллаганлар катта психолигик энергия оладилар, уларга бериладиган моддий ёрдам кўпаяди. Бу илк натижалар бошқа штатлардаги ҳали аниқ бир қарорга келмаган одамларга ҳам таъсир этади.