26 April 2023
19:55 - Россия ўлим остонасида:Алексей Навалнийга нисбатан терроризм бўйича иш очилибди
Ҳамма омавий ахборот воиталари хабар қилишича, янги «терроризм» бўйича иш октябр ойида мухолифат етакчисига қарши очилган экстремизм ишидан алоҳида ажратиб олинганмиш. Навалний, шунингдек, аввалги жазо муддатини ўтаб бўлгач, дарҳол ЖИЗОга қайта жойлаштирилганини айтилганмиш.

Россиянинг Владимир вилоятидаги «ИК-2»да жазо муддатини ўтаётган Алексей Навалний ўзига қарши терроризм моддаси бўйича янги жиноий иш очилганини бугун, 26 апрелда айтибди.

Мана унинг сўзлари: “Менга терроризм бўйича янги иш қўзғатилганини ва бу борада ҳарбий суд ҳукм чиқаришини терговчи билдирди”.

Ҳақиқатда, дейди “Ҳаракат” мухбири, Владимир Путин Россиянинг ўлими олдидан ақлдан озганга ўхшайди. Аммо, у Навальнийга қарши ишни очишга ва тамомлашга улгурмайди, ўлади.