26 April 2023
10:02 - Сафдошимиз Носир Зокир ўзининг шахсий веб-сайтида TURON TURKISTON сайтидан олинган 3 та расмни қўйибди. Бу 3 та расмни биз ҳам хабаримизга қўйдик. Расмларда гап йўқ, аммо берилган изоҳлар эса, эси пасткашлик белгисдир!
Нимамиш, жойнамоз устига оёқ кийими билан чиқиб олиб, суратга тушганлар – улуғларнинг улуғи Кемал Отатурк, ислом фанатиги Фатҳуллоҳ Гулен ва 14 Майда Туркиядаги президентлик сайловларида ғалабаси кутилаётган Кемал Қиличдорўғли - динимизга ҳурматсизлик кўрсатишганмиш.

Эй аҳмоқлар, билинг ва тушунингки, динимизнинг энг юксак символи Қуръони Каримдир. Намоз – Ислом дининг 5 фарзидан биттаси, аммо биринчи ва асосий фарзимиз ИМОНДИР. Намоз ҳам фарз, аммо биринчи ўринда эмас. Шундай экан, намоз қилинадиган жойдаги жойнамоз устига оёқ кийими билан чиққанларни айблашга интилиш ғирт эси-пастликдир.

Унутмангки, атрофингиздаги ҳамма нарсалар, уйингиздаги мясорубкадан тортиб, бурнингиз олдида турган компютер экрани, жумладан, автомобиллар, поездлар, радио ва телевизорлар, самолет ва фазовий кемалар, чўнтагингиздаги селфонлар - яҳудийлар ва насронийлар тарафидан яратилган. Биз мусулмонлар эса ўзбекнинг буюк олимлари Ал Беруний ва Ал Хоразмийдан кейин БИРОНТА ЯНГИЛИК ЯРАТОЛМАГАНМИЗ.

Демак, Оллоҳ ҳам жойнамоздан бошқа нарсани ўйламайдиган мусулмонлардан юз ўгириб ва мусулмонларни яҳудий ҳамда насронийларнинг қулларига айлантириб, яҳудий ва насронийларга жаннатсимон ҳаёт яратишда ёрдам бермоқда. Бизнинг мақсадимиз, буюк инсонларни қандайдир жойнамоз устига оёқ кийимларини ечмасдан чиққанларини танқид қилмасдан, мусулмонларни қулликдан чиқаришга, замонавий олий ўқув юртлари яратишга, замоновий технолиялар яратиш даражасига чиқаришга чақириш бўлиши керак.

Керак бўлса, жойномозларни тозалаб туриш керак, холос. Тамом, вассалом!