23 April 2023
17:04 - Сафдошимиз Носир Зокир бугун бизга юборган қандайдир аҳмоқ Азамат Тоштемировнинг мақолачасида Усмонийлар Имприясига оид тарихий маълумотлар бор, аммо хулосалари аҳмоқликдан иборат
Тарихдан маълумки, Усмонийлар давлати 1299 йилда турк қабилаларидан биридан чиққан Усмон Ғозий тарафидан тузилган. Кейинги юз йилларда бу давлат гуллаб яшнаган. Бу давлатнинг султони Меҳмедом II 1453 йилда дунёга машҳур империяларнинг пойтахти бўлган Константинопол шаҳрини босиб олгач, Усмонийлар давлати Усмонийлар Империяси деган ном олди.

Бу Империя ҳам гуллаб яшнаб борди ва 1922 йилда Туркиянинг буюк фарзанди Отатурк бу Империяни йўқ деб эълон қилди ва мусулмонлар тарихида биринчи марта дунёвий Туркия Жумҳуриятини яратди.

Аҳмоқ Азамат Тоштемиров Усмонийлар Империяси “20 аср бошларида таназзулга юз тутганлигининг муҳим сабабларидан бири - султоннинг яқинлари ва қуйи поғоналардаги давлат мулозимлари орасида коррупция ниҳоятда авж олиб кетганлигидан, оддий аҳолининг давлатга бўлган ишончига ўнглаб бўлмайдиган зарба бўлганлигидан” деб айтибди.

“Ҳаракат”: Бу аҳмоқ ҳақиқатдан ҳам тарихни билмаслигини, сўнги асрларда бўлаётган воқеалардан хабарсизлигини кўрсатмоқда. Шундоқ экан, ўзинг тушунмайдиган тарихий бурнингни тиқиб нима қиласан, аҳмоқ Азамат Тоштемиров?

Ҳақиқат шундан иборатки, сўнги асрларда Ғарб давлатлари ҳамма майда-чуйда диний христиан (насроний) империяларни йиқитиб, замонавий, демократия элементлари ҳам бор бўлган дунёвий давлатлар ярата бошладилар ва ростакам гуллаб яшнадилар.

Ана шу Ғарб давлатларининг ҳарбий альянси Биринчи Жаҳон Урушида дабдаласи чиққан Усмонийлар Империясини парчалаб босиб олишга бошладилар. Ҳеч шубҳасиз, бу ерларнинг ҳаммаси Европа давлатларига ўтиб кетган бўларди.

Аммо, ўша пайтда Усмонли Империясининг ҳарбий Бош Қўмондони бўлган Мустафо Кемал 1922 йилда Усмонли Империясини ўз қўлига олиб, 1923 йилда Туркия Жумҳурияти тузилганини эълон қилди. Унинг ўзи Туркия Буюк Миллий Мажлисининг раҳбари, Бош Вазири, кейин Жумҳуриятнинг биринчи президенти бўлган.

Мустафо Кемалга кейинчалик Отатурк унвони берилди ва у Мустафо Кемал Отатурк исми билан тарихда қолди.

Ҳайвонсифат Азамат Тоштемиров Усмонли Имериясини йўқ қилиб, Туркиядек кучли замонавий давлатни яратган, буюкларнинг буюги Мустафо Кемалга Отатуркнинг исмини ҳам тилга олмаганига нима дейсиз?

Ўша йилларда Туркиянинг Измир шаҳри ва атрофидаги ҳудудларни ўз тарихий ерлари деб ҳисоблайдиган юнонлар ўша ҳудудларни босиб олиш учун ҳаракат бошлагандилар. Ўшанда ўз армияси олдига чиққан Отатурк шундай деганди: “Мен сизларни ўлимга юбормоқдаман. Ватанимизни сақлаб қолиш учун бошқа йўл йўқ.” Бир неча кун ичида юз минглаб турклар ҳалок бўлдилар, аммо юнонлар ҳеч нарса қилолмай, қочиб қолганлар.

Ҳурматли Носир Зокир, бундай аҳмоқларнинг мақолачаларини ўз сайтингизда эълон қилиб, сайтингизни шарманда қилманг.

Расмда - улуғларнинг улуғи Мустафо Кемал Отатурк.