09 April 2023
07:26 - Сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш муаммосини тўҳамбалар саҳнага олиб чиқишибди, “Бирлик”нинг тарсакисини кўринг!
Биз тўҳамба деб атаган, гўёки сиёсатшунос Камолиддин Раббимов қаердадир ёзишича, Адлия Вазири Акбар Тошқулов “янги сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун, 20 минг имзо кўп эмас” деб айтибди. Яна, “тасаввур қилинг, ҳар ўн мингта еки беш мингта одам партия очаверса, нечта партия бўлиб кетади?!” деган сўзлар қўшибди.
*
Адлия Вазирининг позицияси – тўлиқ авторитар. Ўзбекистонда, мана ўттиз йилдирки, расман беш партияли, де-факто, бир партияли тизим. Бир партияли дейишимни сабаби, партиялар ўзаро ҳам курашмайди, ҳукуматни-ку умуман тергай олмайди.

Ҳар бир сиёсий тизимнинг фундаментал фалсафаси бўлади. Партияларнинг кўп ва фаол бўлиши – халқ давлатни, парламентни ва ижроия ҳокимиятини бошқараяпти дегани. Партиялар тузиш қийинлаштирилганми, демак, бу ерда энг асосий демократик механизм ишламаяпти. Демократик қоидаги кўра, халқ ўзи истаган партияларни тузади ва ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўзининг ғоя ва дастурларини сайловга қўяди, ва овоз ололса, ҳокимиятга айланади.

Қўшни Қозоғистонда, партия очиш учун, имзолар сони 20 мингдан 5 мингга тушурилди. Ўтган уч йил ичида 18та янги партия лойиҳаси Қозоғистон Адлия Вазирлигига мурожаат қилди. Улардан баъзилари рўйхатдан ўтиб, парламентга кирди.
*
Аҳолиси икки баравар кўп бўлган Ўзбекистонда эса, ҳаттоки 2016 йилдан кейин ҳам бирон бир партия лойиҳаси рўйхатдан ўта олмади. Яна ўша 20 минглик баръерни оқлаш кетаяпти. Яна, жамиятни айблаш ҳам бор... Халқ иродасидан қўрқиш, ҳали ҳам сақланиб қолаяпти. Аслида, жамият манфаатларини қондириш орқали ҳам лидерликни сақлаб, мустаҳкамлаб борилса бўларди...

Эй, тўҳамба Камолиддин, партия аъзоларининг имзоси ҳақида Ўзбекистонни қўшни Қозоғистон билан солиштирибсан. Биз 10-15 йилдан бери бу ҳақда гапирмоқдамиз. Россияда сиёсий партияни рўйхатга олиш учун бу партияда 6 минг аъзо бўлиши етарали. Аҳолиси Россиядан 4 баравар кам бўлган Ўзбекистонда партияни рўйхатга олиниши учун партия аъзоларининг сони Россиядан 4 баравр кам эмас, 4 бараварча кўп, яъни 20 минг. Даҳшат!

Айнан шу фактни достондек кўтариб, Ўзбекистон Адлия Вазирлигинг шармандасини чиқариш ҳуқуқ ҳимоячиларнинг вазифасидир деб кўп марта қатаришимизга қарамадан амалий иш бўлмаяпти.

Мана энди бу масала кун тартибига чиққан экан, янги Адлия Вазири Акбар Тошқуловни ва эски президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиёни дабдаласини чиқариш, уларни Ғарб демократик давлатлари олдида шармандасини чиқариш керак.

Саҳифамизнинг ҳурматли ўқувчилари, қўлдан келганча “Бирлик” Партиясига ёрдам беринг, демократик жараёнларни тезлаштирайлик. Акс ҳолда, пешонаимизга АҚШнинг машҳур Human Rights Watch ташкилоти ёпиштирган “Ўзбекистон дунёда энг ёмон давлатларнинг ёмонидир” тамғаси умрбод қолаверади.

Эслатиш керакки, ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН НАРСАДИР. Яъни, одам эмас, нарсадир!