09 April 2023
06:13 - “Ҳаракат”: Ҳурматли ўқувчиларимиз, ян бир бор узр тилаймиз. Бу сайтимиз (harakat.net) яхши ишламоқда экан, камчилик бошқа сайтимизда экан
Кечаги охирги хабаримизда техник сабаблар туфайли ёки хакерлар туфайли сайтимизга янги хабар қўя олмадигимизни айтиб узр тилагандик. Энди, яна узр тўлаймиз.

Ҳамма гап шундаки, бу сайт яхши ишламоқда экан. Асосий муаммо Фейсбукдаги Facebook.com/harakat.net сайтида бўлган экан. Бу сайт кечадан бери мутлқо очилмаяпти. Фейсбук маъмуриятдан келган мактубда айтилишича, бу сайтимизда хавфсизликни таъминловчи қандайдир программа йўқ эмиш. Маъмурият бизга ердам берди, аммо ўша программани тополмадик.

Ҳеч шубҳасиз, Фейсбук маъмурияти ёрдамида камчиликни тузатамиз, ўша камчиликни йўқ қилувчи муҳим программани тезда сайтимизга ўрнатамиз.

1-2 кун у сайтимизга янги хабар қўйолмасак, бу ерда хакерларнинг қўли бўлиши мумкин деб полицияга мурожаат қилишимиз ҳам мумкин. Балки, бу ерда ҳакарларнинг қўли йўқ, ичимиздан чиққан хоинларнинг қўли бўлиши мумкин. Уларни қўлга олиш ҳам полициянинг ишидур.

Эслатиш керакки, 10 йилча аввал бизнинг сайтимизда бошқа сайтлардан хабарлар рухсатсиз кўчириб олингани иддао қилиниб, сайтимиз бутунлай бекитилиб қўйилган, биз ҳақлилигимизни исботлаб берганимиздан кейин, сайтимизни очиб беришган эди.

Нима бўлганда сайтимизга янги хабарлар қўйилмаётгани учун ҳаммадан узр тилаймиз.