06 December 2021
01:11 - Америка Қўшма Штатлари 2025 йилгача 500 тага яқин янги ядро бомбаси ишлаб чиқариши мумкин экан
АҚШ 2025 йилгача B61-12 модификациясидаги янги ядро авиабомбаларидан 480 дона ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда америкалик олимлар федерацияси маълумотлари дарак бераётганга ўхшамоқда.

Ушбу миқдор Хитой, Франция, Британия, Покистон, Ҳиндистон, Шимолий Корея ва Исроилда мавжуд бўлган ядро қуролларидан кўпроқни ташкил қилиши ҳам ҳозирданоқ маълум эмиш.

Бу B61-12 ядро бомбалари АҚШда 1968 йилда қуролланишга олинган B61 туридаги бомбанинг охирги модификациясидир. Бомба АҚШнинг стелс технологиясига эга B-2 Spirit бомбардимончи ва НАТОнинг Европадаги бошқа турдаги қирувчи-бомбардимончи самолётлари учун мўлжалланган экан.

Турли маълумотларга кўра, айни вақтда АҚШ Европада тактик авиация томонидан қўллаш учун 100-150 та ядро авиабомбасига эга эканлиги ҳам маълум қилинмоқда.

Аввалроқ B61-12 бомбасининг илк серияли нусхаси ишлаб чиқарилгани маълум қилинганди. Бомба Техасдаги Pantex корхонасида 23 ноябрда ишлаб чиқарилган. Маълумотларга кўра, айни вақтда АҚШда бундай янги ядро бомбасидан камида 10 донаси борлиги айтилмоқда.

Биринчи босқичда ушбу бомбалардан аксарияти АҚШнинг қитъадаги қисмида жойлаштирилиши, кейинроқ эса Европадаги авиабазаларга етказилиши мумкинлигига ҳам шубҳа йўқ.

Бу бомбалар АҚШнинг Германия, Бельгия, Нидерландия, Италия ва Туркиядаги авиабазаларида жойлаштирилиши тахмин қилинаётгани ҳам тахмин эмас, аниқ хабарларда айнан шундай дейилмоқда.

Бу бомбаларнинг аввалгиларидан фарқи - унинг дум қисмидаги қўллаш аниқлигини оширувчи инерциал нишонга олиш тизимида бўлиб, у бомбани бошқариш имконини беради ва уни аниқроқ йўналишда ишлатади. Бундай бомбани парашютда туширмай, катта баландликда учаётган самолётдан ташлаш ҳам мумкин бўлади. Бомба ташлангандан кейин нишон томон бир неча километр бомбанинг ўзи мустақил равишда ҳаракатлана олиш қобилиятига тенг келади.

Хуллас, шунақа гаплар. Ҳурматли ўқувчиларимиз, эътибор беринг, бу хабар осмондан эмас, аниқ фирмаларнинг расмий қоғозларидан олинди!!!