05 December 2021
20:35 - Масхарабозлик Қозоғистонга ҳам етиб бордими: Шавкат Мирзиё Нур-Султонга МАСКАда борди, маҳаллий Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев уни МАСКАсиз кутиб олди
Ўзбекистоннинг масхарабоз Президенти Шавкат Мирзиё қўшниларга ҳам масхарабозлигини етказиш учун бўлса керак, бугун Қозоғистонга ўша ернинг Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келибди.

Расмда кўриб турганингиздек, Шавкат Мирзиё маска тақмасдан Нур-Султон шаҳрига етиб борибди, Қосим-Жўмарт Тўқаев меҳмонни кутиб олиш учун айнан маскада чиқибди. Хуллас, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиё масхарабозлик билан Нур-Султонга ҳам етиб борибди, аммо Қозоғистон раҳабари ҳозирча уни қабул қилмабди.

Расмий хабарларда айтилишича, олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинармиш, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши эртага режалаштирилганмиш. Учрашув доирасида 20дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилганмиш.

Яъни, ҳамма нарса ўша-ўша – Шавкат Мирзиё меҳмонлигини кўрсатиш учун у ерга маскада борибди, Қосим-Жўмарт Тўқаев уни маскасиз кутиб олибди.

Масхарабозлик деб айнан шуни айтмоқдамиз – Шавкат Мирзиё маскада, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маскасиз. Ҳар кимнинг мақсади битта – борган жойида ўз қилиқлари билан масхарабозлигини давом эттиравериш, мезбоннинг иши – уни маҳаллий одатлар бўйича кутиб олиш.

Эртага бу учрашувлар масхарабозлик руҳида давом этаверса керак.