17 November 2021
22:18 - Ўзбекистон ҳудудларида электр таъминотида муаммолар юзага келмоқда! Нимага?
Қор ёғиши туфайли Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергия узатишда узилишлар юзага келмоқда. Бундан ташқари, “Хасково” подстанциясида қисқа туташув натижасида Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Хасково” подстанциясида 17 ноябрь куни соат 17:10ларда қисқа туташув натижасида ўчиш содир бўлган. Бу ҳақда Энергетика Вазирлиги ахборот хизмати маълумот тарқатибди.

Натижада Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг аварияга қарши махсус бригадалари томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввалроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси об-ҳаво ноқулайлиги сабаб бир қатор халқаро ва маҳаллий рейслар парвозини кечиктиргани тўғрисида хабар берилганди. Об-ҳаво шароити билан кечиктирилган яна бир неча халқаро ва маҳаллий рейслар кейинроқ ўз йўналиши бўйича учиб кетган. Фақат Turkish Airlines авиакомпаниясининг соат 09:45да Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича учиши керак бўлган ТК-369 рейси номаълум муддатга қолдирилган.

“Об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли 17 ноябрь куни режалаштирилган баъзи бир қатновлар вақти кечиктирилишини маълум қиламиз. Ушбу муносабат билан барча йўловчилар Uzbekistan Airways АЖ алоқа маркази томонидан қатновларнинг кечиктирилиши борасида хабардор қилинишлари керак”, дейилмоқда хабарларда. Амммо сабаб кўрсатилмаган.

Лекин, барибир, бу ишларда қандайдир носозликлар бор, дейишмоқда мухбирларимиз. Кўринишидан, касб эгалари ҳеч нарсани бузиш ниятида эмаслар.