23 June 2019
22:40 - Танишинг, Истанбулнинг янги ҳокими Акром Имомўғли
Истанбулда бугун ўтказилган қайта ҳокимлик сайловларида тахмина 10 миллион сайловчи қатнашган экан, шу дақиқаларгача 8,5 миллилон сайловчининг овозлари саналиб бўлди. Уларнинг 54 фоиздан кўпроғи отатуркчи Акром Имомўғлига, 45 фоизчаси исломчи Бинали Йилдиримга овоз бергани маълум бўлди.

Шундай қилиб, тантанали шаклда эълон қилиш мумкинки, Акром Имомўғли - Истанбулнинг янги ҳокими.

Бинали Йилдирим телеэкранлар орқали Акром Имомўғлини ғалаба билан табриклади.

Ўтган якшанба куни Акром Имомўғли ва Бинали Йилдирим Туркиянинг ҳамма телеканаллари орқали кўрсатилган теледебат ўтказганларидан кейин, “Ҳаракат” Агентлиги 23 июнда бўладиган сайловларда Акром Имомўғли аввалгидан кўпроқ фарқ билан ғалаба қозонишини башорат қилган эди.

Ҳа. 31 мартдаги сайловларда Акром Имомўғли 0,2 фоиз фарқ билан ғалаба қозонган эди, бугун фарқ тахминан 10 фоизга чиқди.

Акром Имомўғлини ҳамма ўзбек демократлари номидан бугунги ғалаба билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Аввал ҳам айтганимздек, бу сайловлардан Туркиянинг 6 та энг катта шаҳридан 5 тасида отатуркчилар, аниқроғи, Отатурк яратган Жамҳурият Халқ Партиясининг номзодлари ғалаба қозондилар. Ҳеч шубҳасиз, бундан кейин бўладиган президент сайловларида ҳам отатуркчи номзод ғалаба қозонади. Тахмин қилиш мумкинки, номзод яна Акром Имомўғли бўлади.

Ҳеч шубҳасиз, отатуркчиларнинг бугунги ғалабаси Турк Дунёси учун ҳам бурилиш нуқтаси бўлади. Табиий, бурилиш яхши томонга бўлади.