23 June 2019
21:33 - Истанбулдаги сайловларда Акром Имомўғли олдинда кетмоқда
Акром Имомўғлини Истанбул ҳокимлигига номзод қилиб кўрсатган Жумҳурият Халқ Партисининг “Жумҳуриёт” газетаси сайлоларнинг илк натижаларини эълон қилди.

Тахминан 7 миллион сайловчининг овози саналганда, Акром Имомўғлига 54,92 фоиз, Бинали Йилдиримга 45,11 фоиз сайловчи овоз бергани маълум бўлибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Расмда – Акром Имомўғли.