21 October 2018
10:47 - Бечора шармандалар: 19 октябрда ярим кечаси Тошкентга келган Владимир Путин бугун ярим кечаси уйига жўнабди. Буёғи нима бўлади?
Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан 18 октябрда Тошкентга келиши аввалдан эълон қилинган Владимир Путин 19 октбярда ярим кечаси Тошкентга етиб келганини Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА 19 октябрь куни соат 04:20 да хабар қилганди. Айнан ўша агентлик Путин уйига жўнаб кетганини бугун кечаси соат 04:25 да эълон қилди. Владимир Путинни Шавкат Мирзиёнинг ўзи шахсан кузатиб қўйибди.

Бу ҳақдаги хабарда икки президентнинг учрашувлари Кўксаройда ўтказилгани, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар муҳокама қилингани, ташриф пайтида жами 20 та ҳужжат имзолангани, Владимир Путин Мустақиллик ва Эзгулик Монументи пойига гул қўйгани, икки президент “Ўзэкспомарказ”даги “Ўзбекистон-Россия” биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форумига ташриф буюрганлари ва кейин биргаликда мамлакатимиздаги биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳасининг бошланишига старт бериб, рамзий тугмани босганлари билдирилган.

ЎзАнинг журналистлари икки президентга қўшилиб кўпроқ ичворганлар шекилли, Путин ва Мирзиё Қозорғистонга ҳам ўтиб, Нурсултон Назарбой билан cенсацион учрашув ўтказганларини айтишни эсдан чиқарибдилар.

Аслида, хабарда айтилган нарсаларнинг биронтаси, балки, атом электр станцияси қурилишини рамзий бошлашдан ташқари, эътиборга ҳам лойиқ эмас. Путиннинг Ўзбекистонга келишдан асосий мақсади - СССР замонида Лубянка тарафидан яратилган ва ҳозиргача Ўзбекистонда Лубянканинг раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган Шавкат Мирзиё раислигидаги тожиклар режимининг ишлари билан танишиш ва керакли топшириқлар бериш бўлган. Ҳеч шубҳа йўқки, Путин тожиклар режимига Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини йўқ қилиш ишини яхши олиб бораётгани учун раҳматлар айтган, Нурсултон Назарбойга бу ишда фаолроқ иштирок этиш топшириғини берган.

Аммо, муҳим бўлган нарсалар қуйидагилардир.

Россиянинг ўзи Ғарбнинг санкциялари остида парчаланишга кетмоқда. Руслар эса, “Танцуй, Россия, и плачь, Европа, А у меня самая, самая, самая красивая опа” деб ашула айтиб, думбаларини кўрсатиш даражасигача тушдилар. Шундай “попа-думба”ларга хизмат қилаётган Ўзбекистондаги тожиклар режими бундан ортиқ ҳеч нарса қилолмаслиги ҳам маълум бўлмоқда.

Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик”ни ҳеч ким тўхтатолмайди, йўқ қилолмайди. Ҳозир ўзбек миллати ичида “Бирлик”нинг обрўси қайтадан ортиб бораётганини ҳамма кўриб турибди. Ҳамма нарса “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги айтаётгандек бўлади. Ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар албатта бошланади ва амалга оширилади.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азим жойига қайтарилади.