20 October 2018
19:15 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Бечора Путин ва бечора Мирзиё ўзларининг ғариб аҳволларини Нурсултон Назарбой иштирокида Қозоғистондаги Сариоғичда муҳокама қилмоқдалар

Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги хабарлармизда Путин ва Мирзиёни мантиқли фикр ва фактларга асосланиб бечоралар деб атаган эдик. Қаранг, бечора Путин бечора Мирзиёнинг олдида расман кетиши эълон қилинмасидан аввал, русларнинг “Новости” Агентлиги хабар қилишича, Владимир Путин ва Шавкат Мирзиё Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг иштирокида Қозоғистоннинг Ўзбекистон чегарасига яқин жойдаги Сариоғоч мини-шаҳарчасида учрашув ўтказаётган эмишлар.

Бу кутилмаган сенсацион учрашувда нималар гаплашилаётгани хабарда айтилмаганини қўйиб туринг, учрашув қатнашчиларининг расми ҳам йўқ. Фақат Путиннинг расми бор. Аммо, гаплашиш учун ўта актуал мавзулар кўп. Уларнинг асосийси – Лубянка Ўзбекистонда ҳукумронлик қилаётган ва Ўзбекистон ҳамда ўзбек миллатига қарши душманлик сиёсати олиб бораётган тожиклар режимини қўллаб-қувватлашни давом эттираверса, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги башорат қилаётганларидек, Ўзбекистон Афғонистондаги каби катта уруш саҳнасига айланиб кетади.