15 March 2018
20:34 - Халқаро Валюта Жамғармасидан яхши хабар: Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ўсиши 5 фоиз бўлади ва Ўзбекистон Қозоғистонга бир неча юз йилда етиб олади
Халқаро Валюта Жамғармасининг Ўзбекистонда бўлган делегацияси раҳбари Альберт Егер 2018-19 йилларда Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 5 фоиз даражасида бўлиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш асосан қишлоқ хўжалик маҳсулортлари етиштирилишининг кўпайтирилиши, қурилиш ва инфраструктурага оид минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш эвазига таъминланади.

Айни пайтда Альберт Егер: “Инфляция даражаси ҳам юқорилаб кетди. Агар бизнинг методикани қўллаб ҳисоблайдиган бўлсак, инфляция 20 фоизни ташкил қилмоқда”, деди. Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция даражаси 14,4 фоиз бўлган.

Билмаганларга билдириш керакки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича Ўзбекистонимиз ривожланган давлатлардан 30-50 баравар орқадалигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан ҳам 8-10 баравар, яъни 800-1000 фоиз орқада. Демак, ҳеч нарса ўзгармаса, бир неча юз йилда бу мамлкатларга етиб оламиз. Бўшашманг, қашшоқ ЎЗБЕКЛАР! Расмдаги каби ҳаётимиз бир неча юз йилда яхши бўлиб қолади.