15 March 2018
19:37 - МХХнинг, йўғ-ей, ДХХнинг айрим ваколатлари қисқартирилади, аммо диктатура давом этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг кечаги фармонига кўра, Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Эндиликда Давлат Хавфсизлик Хизмати Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

2018 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга рухсат бериш Ички ишлар вазирлигига, режимли мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун лицензия талабгорларига рухсат этилгани тўғрисидаги маълумотнома бериш Мудофаа вазирлигига ўтказилган.

Демак, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди, диктатура давом этади. Шавкат Мирзиё МХХнинг, йўғ-ей, ДХХнинг айрим ваколатларини бошқаларга бергани ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўзбекистонни яхши томонга ўзгартириш учун ҳаромий Ислом Каримнинг маънавий фарзанди Шавкат Мирзиёни ўзгартириш керак. Ана ўшанда ДХХ ўзгаради, КГБдан чиқади.