22 January 2018
17:47 - Жаҳон бойлигининг 82 фоизи бир ҳовуч бойлар қўлига тушгани қораланмоқда, биздаги тожиклар режими ҳам шу фикрда. Ўзбеклар майдонларга чиқишга тайёрми?

Швецариянинг Давос шаҳрида ҳар йили бўладиган Халқаро Иқтисодий Форумнинг бу йилгисини очилиши олдидан машҳур Oxfam ташкилоти айнан шу Форум қатнашчилари учун тайёрланган ҳисоботини эълон қилди.

Бош қароргоҳи Англиянинг Оксфорд шаҳрида жойлашган ва глобал қашшоқликни камайтириш (юмшатиш, енгиллаштириш) масалалари билан шуғулланадиган бу ҳайрия ташкилотининг ҳисоботи, ҳар доимгидек, бутун дунё бойлигининг мутлақо катта қисми жуда кам сонли бойларнинг қўлида эканлигига ҳамманинг диққат-эътиборини тортиш мақсадида яратилган. Бироз қўпол бўлса ҳам, қисқа қилиб айтиш мумкинки, бу ташкилот социал-демократиядан ҳам кўпроқ коммунистик ғоялар билсан суғорилган. Аммо, бундан қатъий назар, унинг ҳисоботида келтирилган рақамлар нафақат қизиқ, айни замонда, жаҳонда бўлаётган жараёнларни тўғри тушуниш ва тўғри бошқариш учун фойдали бўлиши мумкин.

Хуллас, Oxfam ташкилотининг сайтидаги ҳисобот-хабарнинг асосий фикр ҳамма нарсани кўрсатмоқда: “Дунёда 1 фоизни ташкил қилувчи энг бадавлат кишилар 2017 йилда яратилган жаҳон бойлигининг 82 фоизига эгалар”. Ҳисоботда айтилишича, бадавлат кишиларнинг бойлиги ўтган йили $762 миллиардга ортган, дунё миллиардерларининг сони 2043 га чиққан. Ўтган йили ҳар 2 кунда янги бир миллардер пайдо бўлган. Дунё аҳолисининг кабағал қисми эса, ҳали ҳам камбағалликда. Энг катта 42 бадавлат киши жаҳоннинг камбағал қисмининг бойлигидан кўп бойликка эга экани ҳам айтилган хабар-ҳисобатнинг хулосалари, жуда қисқа қилиб айтсак, шундай: “Миллонлаб кишилар кам маошлар туфайли камбағалликда яшар экан, акционерлар ва катта ширкат эгаларининг даромадлари юксалмоқда. Чунки, ишчиларнинг ҳуқуқлари бузилмоқда, катта бизнес эгалари сиёсатга аралашиб, ўз ҳаражатларини камайтиришга ва даромадларини оширишга эришмоқдалар”.

Қаранг, бу ташкилот машҳур Михаил Булгаковнинг ўзидан ҳам машҳур бўлган “Ит юраги” ҳикоясидаги - ит юраги трансплантация қилинган Полиграф Полиграфовичнинг “Ҳамма бойларнинг бойлигини ҳаммага бўлиб бериш керак” сўзларини такрорлаш остонасига келиб қолибди.

Ўзбекистонда 27 йил ҳукмронлик қилган тожик аслли ўзбекларнинг бош душмани, ҳаромий Ислом Карим ва ҳозир унинг ишини давом эттираётган Шавкат Мирзиё - ўша Полиграф Полиграфивич кабилардир.

Наҳотки, Шавкат Мирзиё тушунмайдики, Полиграф Полиграфовичдан ўрганиб, бадавлат кишилардан қўрқиш тўғри эмас. Чунки, айнан бадавлат кишилар, Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, мамлакатимизни тезлик билан ривожлантириб юборадалилар. Бадавлат кишилар ҳамма бойликларини ўзларининг айш-ишратларига ишлатиб юборишларидан қўрқиш – коммунистлардан қолган касалликдир. Бадавлат кишилар шунчалик бой бўладиларки, улар ўз бойликларининг ҳаммасини истаслар ҳам айш-ишратга сарфлай олмайдилар. Улар ўз бойликларини янада кўпайтириш учун – катта инвесторлик билан шуғулланадилар. Янги корхоналар яратадилар, минглаб кишиларга иш жойлари берадилар.

Коммунистик ғояларга асосланган иқтисодиёт ўлимга маҳкум эканлигини СССР, Хитой ва бошқа социалистик мамлакатларининг мисолида кўрдик. Ўзбекистон, Шимолий Корея ва Кубадан бошқа ҳамма собиқ социалистик давлатлар тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлдилар ва уларнинг мутлақо кўпчилиги ҳозир гуркирамоқда. Ўзбекистонимиз эса, иқтисодиётининг кучи билан энг ғариб аҳволда қолганлар ичида. Бизда ўртача ойлик, ривожланган Ғарб давлатларидан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон, Туркманистон ва ҳатто қашшоқларнинг қашошоғи Қирғизистондан ҳам кам. Қирғизлардан 2 баравар, туркманлар ва қозоқлардан 6-8 баравар кам.

Эй, ўзбеклар! Кечагина отдан тушган қозоқларга мардикорлик қиладиган халққа айланишимизни истамасангиз, бизга қўшилинг. Биргаликда майдонларга чиқиб, мамлакатимизни шу ғариб аҳволга туширилаётган даврда 13 йил Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёнинг истеъфосини, янги президент ва парламент сайловлари ўтказиш талабларини ўртага қўйишимиз керак. Шунга тайёрмисиз? Унутманг, ҳар бир кун ғанимат.

Расмда - “Бирлик” 1989 йили уюштирган намойишлардан бирининг қатнашчилари Алишер Навоий кўчасидан кетишмоқда, озодлик ва мустақиллик талаб қилишмоқда. Қаранг, намойишчиларнинг кўплигига. Ўшанда "Бирлик" ўзбекларни шундай буюк ишларга жалб қилолган ва Ўзбекистонни мустақилликка эриштиролган эди. Ўша воқеалар ҳозирги авлод ўзбеклари учун дарс бўлиши керак.