16 January 2018
22:31 - Жаҳон Банки мулозими Тошкентга келади
Шу йилнинг 18 январь куни Ўзбекистонга Жаҳон Банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация келади ва делегация Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиё томонидан қабул қилинади.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига кўра, ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон Банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.