17 August 2017
08:13 - Бошланди: Шавкат Мирзиё ўзбекча коммунистик субботниклар эълон қилди

Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, 19-20 август кунлари Ўзбекистон бўйлаб коммунистик субботниклар, эй, кечирасиз..., ўзбекчасига “умумхалқ ҳашар” эълон қилинибди. Табиий, икки кунлик субботник-воскресник ҳақидаги буйруқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган, буйруқнинг асл ташаббусчиси Шавкат Мирзиё уни ўз номидан беришга қўрққан бўлса керак.

Нима ҳам дердик, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонда СССРдан қолган аҳмоқона коммунистик анъаналарни давом эттириб келарди, улар ҳали бери тўхтилмайдиганга ўхшайди. Демак, ҳозирги аянчли аҳволдан чиқишимиз ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Ёки, коммунистик анъаналарга ўрганган ўзбек халқи уларни давом этавераверса, охир оқибатда ҳамма нарса навбатдаги улуғ октябрь инқилоби билан битармикан?

Бу каби хабарларнинг сарлавҳасини “Бошланди:” деб бошлаётганимизга ҳайрон бўлаётганлар учун қуйидаги латифани эслатиш даркор. Бир одам ичкиликлар сотадиган барга келиб, “Менга юз грамм ароқ беринг, бошланмагунча” дебди. Беришибди. У бироздан кейин такрорлабди: “Менга яна юз грам ароқ беринг, бошланмагунча” дебди. Яна беришибди. У учинча марта ўша гапини такрорлаганда, бармен “Пулини қачон тўлайсиз?” дебди. “Ана, бошланди” дебди алколик.

Биз ҳам ўша алкоголикга тақлид қилиб, бу каби хабарларни “бошланди”дан бошламоқдамиз. Мақсадимиз – ишни бу каби киноялардан бошлаб, охир оқибатда алкоголизим каби илдизли анаъналарни тугатиш.

Қолаверса, ўзбекларнинг катта қисми юрт ташқарсида дворниклик қилиш билан шуғуланар экан, умумхалқ ҳашарга авваламбор Шавкат Мирзиё ва Абдулла Арифларнинг ўзи чиқиши керакмасми?

Бошланса-я!?

Яна ким билади, биз аҳмоқлик қилаётгандирмиз, биз тушунмаётгандирмиз, Шавкат Мирзиё ва Абдулла Арифлар расмда кўраётганингиз кўча тозалашлар билан Ўзбекистонни демократия даражаси бўйича жаҳонда охирги ўриндан бир оз илгари кўтармоқчидир, ўзбек профессорларининг маошини қозоқ дворникларникига озгина бўлса яқинлаштирмоқчидир.

Бошланса-я!? Ишқилиб, биз буни билмай қолмайлик. Шарманда бўламизку!!