14 August 2017
23:07 - Масхарабозлик: Касаба уюшмалари прокуратурадан мажбурий меҳнат масаласи бўйича Самарқанд ва Фарғонада расмийларни жавобгарликка тортишни сўради
Кун-Уз сайтида билдиришича, сайтда чоп қилинган ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича мақола юзасидан Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациялари Кенгаши Бош прокуратурага Самарқанд шаҳар ҳокими ва Фарғонадаги маориф мудирасини жавобгарликка тортиш юзасидан ариза берди.

“Жорий йилнинг 21 июль куни Sof.uz сайтида нашр этилган “Далага югур, пул йиғ, картошка эк Ўқитувчи?!” номли ва Kun.uz сайтида нашр қилинган 26 июль кунги “Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда” ва “Гап бошқа, иш бошқа: Ўқитувчи ва шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда!” номли мақолалар Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси эътиборидан четда қолмади” дейилади сайт хабарида.

Мақолаларда келтирилган ҳолатлар юзасидан текшириш ўтказиш, айбдор шахсларга нисбатан тегишли прокурор таъсир чораларини кўриш, шунингдек, жойлардаги барча даражадаги прокурорларга келгусида фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар беришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори номига мурожаат йўлланган.

Бу ердаги ягона муҳим жиҳат, хабарлар давлатнинг қўғирчоқ сайтларида эълон қилингани, ариза давлатнинг қўғирчоқғи бўлган Касаба уюшмалари тарафидан қўғрчоқ прокуратурага берилаётгани ва жавобгарликка тортилиши керак бўлган расмийлар ҳам давлатнинг қўғирчоқлари эканлигидир, дейди мухбиримиз.

Демак, давлат даражасида навбатдаги масхарабозлик бўлмоқда, холос.