14 August 2017
21:25 - АҚШга жосусликда айбланган зобит Эркин Муса озод қилинди
Жосуслик ва давлатга хиёнатда айбланиб қамалган Ўзбекистон Мудофаа Вазирлиги собиқ мулозими Эркин Муса озод қилинди. Ўзбекистон Мудофаа Вазирлиги Ташқи Иқтисодий Алоқалар Бош Бошқармасининг собиқ бошлиғи, подполковник Эркин Муса 2006 йилда АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб, 15 йилга қамалганди.

Унга нисбатан олиб борилган жиноят иши тергови ва маҳкама жараёнлари БМТ структуралари томонидан кескин танқид остига олинган ва сўроқ жараёнларининг қийноқлар воситасида олиб борилгани қайд этилган.

Маълум бўлишича, Эркин Муса янги президент Шавкат Мирзиёнинг авф ҳақидаги фармони билан озодликка чиқарилган.