17 July 2017
19:06 - Наманганда туалетга тушган телефонни олмоқчи бўлган 3 эркак ҳалок бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Г.Мусабоеванинг Samsung Galaxy J7 телефони ҳожатхонага тушиб кетган. Мусабоеванинг уйида ишлаётган икки мардикор - А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин ҳожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан заҳарланиб, ҳушдан кетишган. Хонадон ва телефон соҳибаси уларни қутқариш учун қишлоқ врачлик пунктидан дўхтир чақириб, уни ҳожатхонага туширган ва натижада уч эркак ҳожатхона ҳосил бўлган газдан заҳарланиб ўлган.

Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб вафот этганларни ҳожатхона тубидан олиб чиқишган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар отряди уч эркакнинг бошини еган телефонни қутқарган-қутқармагани ҳақида маъулмот йўқ.