21 March 2017
01:16 - Шавкат Мирзиё ўзбекларни Наврўз билан табриклаб, Тошкентда сайлларда иштирок этишдан ташқари, Россия ва Ҳиндистон президлентлари билан табрик алмашибди. Бош вазир қаерда?
Кеча Ўзбекистон Президентининг ҳаммани Наврўз байрами билан табриклаши - ҳамма давлат раҳбарларининг турли байрамлар арафасида қиладиган вазифаларидандир. Табиий, ҳар қандай байрам табрикларида бўлгани каби, Шавкат Мирзиёнинг табриги ҳам баландпарвоз гаплардан иборат. У бечора нима ҳам қилсин, бундай байрам арафисида ўзбек профессорлари ва ҳатто сенторлари ўзи ҳукуматга раҳбарлик қилган йиллари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганларини айтолмайдику. Лекин, шу йўналишда бир нарсалар қилиш ниятида эканлигини кўрсатувчи сигналлар берса ёмон бўлмасди.

Шавкат Мирзиё кеча Наврўз байрами муносабати биланТошкентда ўтказилган сайллардан бир нечтасида қатнашигани ҳам хабар қилинмоқда. Президент Тошкент шаҳридаги сайлда шаҳар ҳокими билан бирга бўлиши керак эди. Аммо, Раҳмонбек Усмонов расмда кўринмайди, кўринганлар кимлиги айтилмайди. Бош вазир Абдулла Арипов бу лавозимга ўтиргандан кейин йўқ бўлиб кетгани ҳам ҳаммага маълум. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, Шавкат Мирзиё ҳам Бош вазирлигида умуман кўринмасди.

Кеча Шавкат Мирзиё Ҳиндистон ва Россия президентлари билан ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилишининг 25 йиллиги муносабати билан табрик алмашибди. У Владимр Путинга ёзган табрик хатида Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори эканлигини тилга олибди. Аммо, Ўзбекистондек давлат бюджетининг катта қисми Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорлардан келаётгани бундан ҳам муҳимлигини эсламабди. Тўғри қилган, чунки, у мардикорлар – Шавкат Мирзиёнинг ҳаромий отаси Ислом Карим айтгандек – дангасалар-ку.