17 January 2017
18:57 - Президент Шавкат Мирзиё мавжуд режим хизматчиларининг ҳарбий унвoнларини оширди
14 январь - Ватан Ҳимоячилари Куни муносабати билан Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусаловм Азизов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов “генерал-майор” фахрий унвони билан тақдирланди. Шу пайтгача полковник унвонидаги бу шахсларнинг бири Азизов Жиззахда ИИБ бошлиғи, иккинчиси Назармуҳамедов эса Президентинг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишларди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, вазирлик Акедемияси бошлиғи ўринбосарлари Ўткирбек Муҳамедов ва Алишер Абдуллаевларга полковник ҳарбий уновнлари тегди. Академия бошлиғи эса собиқ Ички ишлар вазири, генерал-лейтенент Баҳодир Матлубов экани ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот бергандик.

Миршаббошиларнинг ҳарбий унвонларини Ватан Ҳимоячилари Куни муносабати билан ошириш навбатдаги масхарабозликдир. Булар ватан ҳимоячилари эмас, катта ҳибсхонага айлантирилган ватанимиз халқини қулликда ушлаб турувчи режимнинг хизматчилари-ку!