26 October 2016
23:03 - Жиззахда икки ишчи цемент заводи тегирмонига тушиб ўлибди, “Озодлик”нинг ўзбекча хизматидаги ҳаромийлар учун шу ҳам хабар

“Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати жиззахлик манбаларига таяниб хабар беришича, Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводида икки киши цемент қорийдиган тегирмонга тушиб ҳалок бўлган. Воқеа гувоҳларига кўра, ишчилар завод тегирмонини таъмир қилаётган пайтда, тегирмон бехосдан ишлаб кетган ва йигитларни ғажиб ташлаган.

Завод ишчилари Гулмурод Дониёров ва Обид Жайнаров даҳшатли ўлим топишди. Яна бир ишчи Омонкелди Ҳасановнинг аҳволи оғир, реанимацияда қолмоқда.

Бундай нохуш, фожеавий воқеалар, ҳар қадамда автоҳалокатлар юз бераётгани каби, ҳар қадамда, энг қолоқ Сомалиядан тортиб, энг илғор АҚШгача, ҳамма мамлакатларда юз бериб ётибди. Улар хабар қилинса, бошқа хабарларга ўрин қолмайди. Шу сабабли, бундай воқеалар тўғрисида, унинг тагида биронта сиёсий сабаб, ёки бошқа жиддий факт ётсагина хабар берилади. Ва алабатта ўша хабарга ўша сабаб нуқтаи назаридан жиддий таҳлил қўшилади.

Минг афсуски, Ўзбекистон МХХсига ишлайдиган “Озодлик”, “Америка Овози” ва ББС радиоларининг ўзбекча хизматларининг бундай нарсалар билан ишлари йўқ. Бир тийинга қиммат хабарлар билан эфирни тўлатиб ётишади. Ўзбекистоннинг аҳволи, унинг яқин ва узоқ келажаги, демократиянинг аҳволи, мухолифатнинг аҳволи ҳақида шу радиоларда биронта жиддий нарса эшитганлар бўлса, бизга билдиришсин, биз шундай фактнинг ўзини хабар қилишга тайёрмиз.