26 October 2016
07:15 - Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушди
Охирги икки кунда Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида, хусусан, Чимён ён-бағирларида ва Қамчиқ довонида қор ёғди ва ҳаво ҳарорати -8 даражагача пасайди. Шунингдек, Нукусда -8 даража, Урганчда -5 даража, Навоийда -2 даража, Бухорода -1 даража совуқ, Қарши, Термизда 0 даража қайд қилинди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Гулистонда эса +2 даража, Наманганда +5 даража, Андижон, Фарғонада +6 даража илиқ бўлди.