21 October 2016
19:42 - Шавкат Мирзиё маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарларини кескин танқид қилди, келажагимиз ҳақида “Бирлик” ҳақ эканлигини феълан тан олди
Кеча Ўзбекистн Либерал-Демкратик Партиясининг съездида партия номзоди Шавкат Мирзиё ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди ва жойларда "одамларнинг дарду ташвишлари билан ҳеч бир мутасадди раҳбар астойдил шуғулланмаётгани" ва аҳолининг суд-ҳуқуқ тизимига ишончи қолмаганини билдирди. "Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қиладиган вақт келди” деди Шавкат Мирзитё. Бундай гапни унинг устози ва раҳнамоси марҳум Ислом Каримдан кўп марта эшитган либераллар барибир қарсак чалавердилар.

Шавкат Мирзиё ўзи очган виртуал қабулхонага уч ҳафта ичида фуқаролардан 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушгани билан мақтанди. Унинг айтишича, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш қанчалик юқори бўлмасин, бу одамлар турмушида акс этмаяпти. "Ўсиш суръатлари - бу шунчаки бир мақсад эмас. Бундай ўсиш аввало халқимизга, ҳар бир фуқарога қандай наф етказиши, унинг дастурхонида, кундалик ҳаётида акс этиши биз учун муҳим масаладир", - деди Шавкат Мирзиён.
Унинг таъкидича, 2030 йилга қадар малакатда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини икки баробардан кўпроққа ортади. Бу эса мамлакатнинг ЯИМ ҳажми яна 14 йилдан сўнг 100 миллиард доллардан ошиши демакдир. Ҳозирда Қозоғистоннинг ЯИМ ҳажми 258 миллиард АҚШ долларидан юқорилигини, қозоқлар 2030 йилгача бундан ҳам юқори марраларга эришиш ҳақида гапираётганларини инобатга олсак, ўзбекистонликлар келажакда қозоқларнинг мардикорларига айланиши муқаррар.

Буни “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келмоқдалар. Демак, Шавкат Мирзиё “Бирлик”нинг фикрлари тўғри эканлигини тан олиш йўналишида бир қадам қилганга ўхшайди.