16 September 2016
19:15 - Ўзбекистонлик теннис ҳакамлари соҳадан бутунлай ҳайдалди
Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўзбекистонлик ҳакамлар Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни соҳадан бир умрга дисквалификация қилди. Ташкилотнинг иддаосича, ҳакамларимиз баҳсларда учинчи томоннинг манфаати учун ишлаган.

“Ҳакамлар "Фьючерс" турниридаги мусобақаларда учинчи томоннинг букмекерлик муассасаларида пул тикиб ғолиб бўлишига ёрдамлашиш мақсадида ҳисобга ўзгартириш киритишни атайлаб тўхтатиб туришган ва мобил телефонлари орқали турли сохтакорликларни амалга оширишган. Ҳакамларнинг четлаштирилиши зудлик билан кучга киради. Ўзбекистонликлар бундан буён ITF, ATP ва WTA турнирларида ишлашмайди” дейилади хабарларда.